2 Декабр 2020 йил 451

Ўғирликка қўл урган шахслар қўлга олинди.

2020 йил 27 ноябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 25 ноябрь куни соат 23:00 ларда кўчасида жойлашган мини маркетда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, дўкон эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очиб кириб, 2.000.000 сўм пулини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ профилактика инспектори, ЖҚБ тезкор вакили ва ТБ терговчилари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 1 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

2020 йил 29 ноябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 ноябрь куни соат 11:00 ларда номаълум шахс, ишхонасига кириб уни эътиборсизлигидан фойдаланиб, стол устидан 1 дона нархи 700.000 сўмлик Редми-5 русумли уяли телефон аппаратини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натажасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1961 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 1 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

2020 йил 30 ноябрь куни, Уйчи туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 ноябрь куни соат 14:30 ларда номаълум шахс, Уйчи туманида жойлашган автомашиналарни таъмирлаш устахонаси олдида қаровсиз қолдирган нархи 1.500.000 сўмлик велосипедини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Уйчи туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натажасида, ушбу жиноятни, Уйчи туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, тумандаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2005 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 1 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech