26 Июл 2023 йил 378

Ўғирлик содир этган шахс ИИБ ходимлари томонидан ушланди

2023 йил 21 июль куни Уйчи туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 14:30 ларда номаълум шахс Наманган шаҳар Янги Наманган туманида жойлашган ўзига тегишли бўлган пенаблок ишлаб чиқариш цехидан нархи 2.500.000 сўмлик 1 дона компрессор ва 1 дона сув маторини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар Янги Наманган тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Уйчи туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва ундан ашёвий далил олинган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech