Ўғирланган велосипед топилди.
Жорий йил 18 сентябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 17 сентябрь куни соат 17:00 дан 18:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Наманган шаҳар Давлатобод МФЙ Ғалаба кўчасида жойлашган “Хумо” номли ошхонаси олдида қаровсиз қолдирган, нархи 1.600.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 18 сентябрь куни Ўз.Р. ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати