25 Ноябр 2021 йил
358
Ўғирланган велосипед эгасига қайтди
2021 йил 23 ноябрь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 22 ноябрь куни соат 16:00 ларда номаълум шахс, яшаш хонадони кириш йўлагида бўлган нархи 1.820.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Давлатобод ТИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод ТИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 23 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатиган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати