7 Октябр 2020 йил 531

Ўғирланган велосипед эгасига қайтарилди.

2020 йил 5 октябрь куни Наманган туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ҳовлисига девор ошиш йўли билан кириб, нархи 2.520.000 сўмлик “Комфорт” русумли велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Аризага асосан туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни шу ҳудудда яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва ундан далилий ашё олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech