Ўғирланган телефон ва компютер эгасига қайтарилди.
Шу йил 3 июнь куни, Тошкент шаҳар Бектемир туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро Поп тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 21 май куни Поп тумани Чодак қишлоғидаги “Кемпинг” номли дам олиш жойидаги хоналардан бирига келиб жойлашганлигини, 22 май куни соат
02:30 дан 05:00 гача бўлган вақт оралиғида у ётган хонага номаълум шахс кириб, нархи 1.000.000 сўмлик 1 дона “MI-6” русумли уяли телефон аппаратини ва нархи 5.000.000 сўмлик 1 дона “HP” русумли ноутбукини сумкаси билан ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Поп туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати