Ўғирланган телефон эгасига қайтарилди
2023 йил 20 июль куни Янгиқўрғон туманида рўйхатда туриб, Давлатобод туманида яшовчи, Наманган давлат университетининг 3-босқич талабаси, 2001 йилда туғилган қиз ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 05:00 ларда Давлатобод туманидаги 43-сонли МТМ олдида номаълум шахс уни қўлида бўлган нархи 600 АҚШ доллари миқдоридаги “Аpрle 12 pro max” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талончилик йўли билан тортиб олиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган, ундан ашёвий далил олинган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати