Ўғирланган телефон эгасига қайтарилди.
Жорий йил 20 апрель куни, Наманган шаҳрида яшовчи 1990 йилда туғилган фуқаро шаҳар ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 12:00 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод тумани Янгитонг маҳалласида жойлашган “Булвар” номли умумий овқатланиш мажмуаси ер тўласида жойлашган компьютер ўйингоҳида номаълум шахс, 3.000.000 сўмлик “SAMSUNG A21” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Давлатобод туман ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили ва ТБ суриштирувчиси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, шу туманда яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати