Ўғирланган Ласетти русумли автомашина техник соз ҳолда топилди
2022 йил 29 январь куни, Норин туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 28 январь куни соат 21:30 ларда, тегишли ҳужжатларсиз ўзининг бошқарувида бўлган Хоразм вилоятида яшовчи, 1955 йилда туғилган фуқарони номида бўлган Ласетти русумли автомашинани яшаш уйи олдида қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашина эшигини калит танлаш йўли билан очиб, олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят ҳудудида “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ҳаракатга келтирилиб, олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, автомашина Норин туманидан техник соз ҳолда топилган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 29 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати