3 Июн 2021 йил 403

Ўғирланган кабутарлар эгасига қайтарилди.

Шу йил 31 май куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш ҳовлисига девор ошиб кириб, ховлисидаги кабутархонасидан умумий нархи 4.000.000 сўмлик 19 дона кабутар ва қопдаги 20 кг буғдойини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ ТП профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва  суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, шу туманда яшовчи, 2005 йилда туғилган вояга етмаган бола содир этганлиги аниқланган ҳамда ундан далилий ашё (19 дона кабутарлар ва қопдаги  буғдой) олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech