25 Сентябр 2021 йил 325

Ўғирланган дрель эгасига қайтарилди.

2021 йил 23 сентябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 17:00 ларда номаълум шахс, Давлатобод туманида жойлашган “Яшил деҳқон бозори”даги савдо дўкони ташқарисида қаровсиз қолдирган нархи 100 АҚШ доллари бўлган “ЭПА” номли дрельни ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод ТИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод ТИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 24 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech