Ўғирланган автомашина ЙТҲга учради.
Жорий йил 21 март куни соат 00:30 ларда, Учқўрғон туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 20 март куни соат 17:30 ларда, ўзининг бошқарувида бўлган Нексия-2 русумли автомашинасида Учқўрғон туманидаги “Касб-ҳунар коллежи” ёнида турган вақтида, Учқўрғон туманида яшовчи, 2018 йилда Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан судланган, 1998 йилда туғилган фуқаро автомашинага йўловчи сифатида ўтириб, Наманган шаҳрига олиб бориб қўйишини айтганидан сўнг, уни Наманган шаҳар кўчасига олиб келиб, автомашинадан шахсий эҳтиёжи учун тушган вақтида, йўловчи унинг рухсатисиз автомашинани бошқариб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, Нексия-2 русумли автомашинани Норин тумани ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг четида турган Нексия-2 русумли автомашина билан тўқнашув содир этиб, воқеа жойидан кетиб юборган.
Натижада, иккала автомашина техник шикастланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Учқўрғон туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро содир этгани аниқланди ва у Наманган шаҳар Давлатобод тумани Орзу МФЙ худудидан ушланиб, ундан тегишли кўргазмалар ва жабрланувчига тегишли “Самсунг” русумли уяли телефон аппарати далилий ашё сифатида олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ томонидан 2021 йил 21 март куни Ўз.Р ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати