Ўғирланган автомашина Профилактика инспектори томонидан соз ҳолда топилди.
Жорий йил 17 март куни соат 09:30 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 02:00 ларда, Спарк русумли автомашинани ижарада турган уйининг олдига қўйиб, шу куни соат 07:30 ларда, уйидан чиққанида, автомашина жойида йўқлигини кўриб, бирор-бир танишлари олиб кетган бўлиши мумкинлиги ҳақида гумон қилиб, ўзи қидириб кўрган, бироқ топа олмаганлиги сабабли автомашинасини қидириб топишда амалий ёрдам сўраган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят ҳудудида “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ҳаракатга келтирилиб, олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, Наманган тумани ИИБ ҲПГ профилактика катта инспектори томонидан автомашина Наманган тумани худудидан техник соз ҳолатда топилган.
Автомашинадан 10 дона қўл бармоқ излари олиниб, айни пайтда вилоят ИИБ ЭКБ шахсни идентификация қилиш тизими орқали текширилмоқда.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 17 март куни Ўз.Р ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати