5 Март 2022 йил 532

Ўғирланган автомашина бошқа шахсга сотиб юборилди

2022 йил 28 февраль куни соат 16:00 ларда, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаролар жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Чуст туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқарони алдаб, гуёки узум маҳсулотини сотиб олишини айтиб, Янгиқўрғон туманида жойлашган меваларни сақлаш омборхонасига чақириб, фуқаролар уни чалғитиб гаплашиб турган вақтларида фуқаронинг бошқарувидаги Ласетти русумли автомашинасини олиб қочиб кетиб, Наманган шаҳрида бошқа шахсга сотиб юборган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 4 март куни Ўз.Р.ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланганлар.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech