6 Феврал 2021 йил 471

Ўғирлаб кетилган 12 қути асалари уяси эгасига қайтарилди.

Жорий йил 4 февраль куни Учқўрғон туманида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 1 февраль кунидан 3 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Учқўрғон туманида яшовчи фуқаронинг яшаш уйи олдида жойлашган қурилиши якунланмаган участкасига қўйган нархи 15.000.000 сўмлик 12 та қутидаги асалари уяларини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Учқўрғон туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори ва ТБ катта терговчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Учқўрғон туманида яшовчи икки нафар фуқаро содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech