22 Ноябр 2020 йил
470
Оғир тан жароҳати олган пиёда шифохонада вафот этди.
Шу йил 15 ноябрь куни соат 22:00 ларда Чуст тумани Қорақўрғон-Варзик автомобил йўлининг 10 км.да Матиз русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада, жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати