25 Апрел 2022 йил 498

“Одам савдоси”дан жабр кўрган аёл ИИБга мурожаат қилди.

2022 йил 5 апрель куни Косонсой туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил март ойида Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган аёл ва “Н” исмли шахс билан бир гуруҳ бўлиб, “Туркия давлатида яшовчи йигитга ёқиб қолибсиз, унга турмушга чиқинг, агар у ердаги шароит ёқса яшаб қолаверасиз, бўлмаса бир ҳафта яшаб қайтиб келаверасиз, куёв Сизни Туркияга боришингиз ва Ўзбекистонга қайтишингиз учун авиачипта юборган”-деб алдаб, унга 31.03.2022 йилда “Тошкент-Анталия” йўналишидаги авиачипта ва 07.04.2022 йилда “Анталия-Тошкент” йўналишидаги қалбаки авиачиптани тақдим этиб, жиноий шериги “Н” билан уни Туркия давлати “Афён” шаҳрида яшовчи “М” исмли шахсга шахвоний мақсадларда фойдаланиш учун 3000 АҚШ долларига сотиб юбориб, 31.03.2022 йилда Тошкент шаҳридан авиарейс орқали Туркия давлатига жўнатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 24 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech