Очиқ қолдирилган дарвоза ўғирликка сабаб бўлди.
2021 йил 18 август куни, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1950 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 08:00 дан соат 18:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш ҳовлисига очиқ қолган дарвоза эшиги орқали кириб, хонадаги трюмосида бўлган нархи 3.500.000 сўмлик тилла-тақинчоқлари ва 125 АҚШ долларини ўғирлаб, кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ Янги Наманган тумани ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари, ЖҚБ бошлиғи ва тезкор вакиллар томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 20 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати