Очиқ ҳолда қолдирилган автомашина тунаб кетилди.
2021 йил 25 январь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 12:30 дан соат 13:30 гача бўлган вақт оралиғида ўзига тегишли бўлган ВАЗ-2106 русумли автомашинаси Наманган шаҳрида жойлашган жоъме масжиди олдига орқа чап томон эшигини очиқ қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашина бардачогида бўлган нархи 700.000 сўмлик “Samsung-J6” русумли телефон аппаратини ва нархи 500.000 сўмлик 2 дона “Кenwood” номли овоз кучайтиргичларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати