7 Май 2022 йил 721

“ОЧИҚ ЭШИКЛАР" ОРТИДАГИ ИМКОНИЯТЛАР

Бугунги кунда юртимизда ўсиб келаётган ёш авлодни маънавиятли, маърифатли, етук шахслар этиб тарбиялаш йўлида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Наманган вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида ватанга муҳаббат ва садоқат ҳисини янада мустаҳкамлаш ҳамда ўзлари қизиққан касбга йўналтириш борасида ҳам самарали ишларни амалга ошириб келишмоқда.

Айни шу мақсадда куни кеча Наманган вилоят Қўриқлаш бошқармасида вилоят ИИВ академик лицейи ўқувчилари учун "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди. Тингловчилар бошқармада ходимлар учун яратилган қулайликлар ҳамда замонавий қўриқлов-сигнализация воситалари билан таништирилдилар. Тадбир давомида ўқувчиларга маъмурий бинода ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, соҳада эришилаётган сўнги ютуқлар ҳақида маълумотлар берилиб, “Шон-шараф” музейи ва замонавий кутубхоналар билан таништирилди.

Ёшлар ҳам мазкур касбнинг машаққатлари, қийинчиликларини енгиб ўтиш учун албатта яхши ўқишлари,келгусида бу акалари каби ўз касбининг фидойилари сафида бўлишни ният қилганликларини айтишди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech