6 Апрел 2023 йил
497
Очиқ қолдирилган савдо дўконига ўғри тушди.
2023 йил 30 март куни Чуст туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 18 февраль куни соат 15:00 ларда, маҳалласида жойлашган савдо дўкон эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланган номаълум шахс, касса аппаратида бўлган 4.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни унинг қўшниси, 1986 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё (300.000 сўм пул) олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати