5 Декабр 2022 йил 992

Ҳамкорлик натижалари ва истиқболлари муҳокама қилинди

Жорий йил 1 декабрь куни Ички ишлар вазирлигида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё мамлакатларига минтақа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашда кўмаклашиш дастури (LEICA) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида жорий йилда “LEICA” дастури доирасида трансмиллий ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ички ишлар органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш, хорижий давлатлар ички ишлар ва полиция органлари билан ўзаро тажриба алмашиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида
дастур доирасида 2023 йилда ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Text to speech