18 Март 2023 йил 527

“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остидаги умумхалқ ҳашари Наманган вилояти ИИБда ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди.

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби бугун Наманган вилояти ИИБ, унинг соҳавий хизматлари, бўлим ҳамда бўлинмаларида ҳам “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остидаги умумхалқ ҳашари эрта тонгдан уюшқоқлик билан бошланди.

Дарахтлар оқланди, ерлар юмшатилиб, турли кўчатлар ўтқазилди. Бино деворлари чанг ва ғуборлардан тозаланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, миллий қадриятларимиз орасида ҳашарнинг ўрни катта. Боиси, ҳашар одамлар орасида меҳр-оқибатни, бирдамликни мустаҳкамлайди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech