Норин ва Косонсой туманида ходимларнинг саккиз ойлик фаолияти муҳокама қилинди
Жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш ички ишлар органлари ходимларининг устувор вазифаси ҳисобланиб, улар томонидан ҳудудларда куну тун хизмат олиб борилмоқда.
Хусусан, Бошқарма бошлиғи Норин ва Косонсой туманларида бўлиб, туман раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида ички ишлар бўлими ходимларининг ўтган саккиз ой давомида амалга оширган ишлари ҳамда йўл қўйган камчиликлари атрофлича муҳокама қилинди.
Муҳокама жараёнида маҳаллаларда ПҚ-1 ва ПҚ-253-сон Қарорлари ижроси юзасидан масъулларнинг фаолияти танқид қилиниб, ички ишлар бўлимлари бошлиқларига келгусида мазкур Қарорлар ижросини тўлиқ таъминлаш, «қизил» тоифадаги маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш, шунингдек, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати