1 Сентябр 2025 йил 280

Норин туманидаги маҳаллаларда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди

Наманган вилояти ИИБ ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилиб, маҳалла еттиликлари ва масъулларнинг фаолияти танқидий руҳда кўриб чиқилмоқда. Аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Бугун бошқарма бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ туман ҳокими ва солиқ инспекцияси раҳбари иштирокида Норин туманининг "Пастки Чўжа", «Қозоқовул» ва «Бобур» маҳаллаларида бўлиб, мазкур маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш ҳамда ПҚ-1-сон Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар атрофлича ўрганилди.

Ўрганишлар давомида туман ИИБ ходимларининг жорий йилнинг ўтган давридаги фаолияти ҳам таҳлил қилиниб, масъул раҳбар ва ходимларнинг келгусидаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича устувор вазифалари белгилаб берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech