15 Декабр 2021 йил
474
Норин туманида қиморхона фош этилди
Шу йил 4 декабрь куни соат 17:00 ларда, Норин туман ИИБ ходимлари томонидан, Норин туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида 5 нафар маҳалладошларига ўртага пул тикиб, қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги ва ўзи ҳам улар билан бирга қимор ўйнаб, қиморхона ташкил этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 12 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати