Норин туман прокурорининг туман аҳолисига мурожаати
Азиз юртдошлар, туманимиз меҳмонлари!
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва бевосита раҳбарлигида барча соҳаларда мисли коърилмаган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда юз бераётган шиддатли оъзгаришларга, аҳолининг турмуш даражаси кескин оъсиб бораётганига ҳар биримиз бирдек гувоҳ ҳам боълмоқдамиз.
Президентимиз ана шу янгиланиш, оъзгаришлар самарадор боълишининг кафолати сифатида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йоъналишларидан бири даражасига коътардилар.
Зеро, бу ислоҳотларнинг самараси барча соҳаларда қонун талабларига соъзсиз риоя этишга, жиноятчилик каби иллатнинг олдини олишга бевосита боғлиқдир.
Азиз Норин аҳли!
Оъзбек ватандошимизми, чет эллик тадбиркор, сармоядор боъладими, барча - барча, Оъзбекистонимизда тинч ва осуда, муносиб ҳаёт шароитлари билан таминланган, унинг ҳаёти ҳар қандай жиноий тажовуз ва таҳдидлардан кафолатли ҳимояланган боълиши шарт.
Қонун устуворлигини таъминламасдан, бу вазифага эришиб боълмайди.
“Янги Оъзбекистон”да ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш ана шундай умуммиллий долзарб вазифага айлантирилди.
Норин туманидаги криминоген вазият бизнес муҳитига катта тасир коърсатади, унинг оъзига хос, алоҳида ёндашув талаб этадиган хусусиятлари бор.
Туманимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг янги механизмлари жорий этилаяпти.
Бу ишларимиз кундалик ҳаётда ҳам коъринаяпти, жиноятлар учун жазо муқаррарлигини таминлаш вазифаси қанчалик муҳим боълса, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларини бартараф қилиш ҳам бирдек муҳимдир.
Шу боис, туманнинг ҳар бир коъчасида, маҳалласида, бозорида, истироҳат боғида, жамоат жойида хавфсиз муҳитни яратиш чоралари коърилаяпти.
Азиз ватандошлар!
Биз жиноятчиликни жиловлашдек катта мақсадларни оъз олдимизга қоъйганмиз.
Президентимизнинг 2025 йил 3 январдаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада оширишга қаратилган 1 - сонли қарорлари асосида жиноятларнинг сабабларини «маҳаллабай» ва «соҳабай» муҳокама қилиш тартиби, маҳаллаларни криминоген даражасида тоифалаш тизими, “маҳалла еттилиги” институти, “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш орқали аҳолида хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида қатор чора -тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қарорга мувофиқ ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликнинг эрта олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш боъйича янги механизм жорий этилди, вилоят прокурори раҳбарлигида вилоят ва туман - шаҳар прокуратураларида идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти йоълга қоъйилди.
Қарор ижроси доирасида тумандаги жами 57 та маҳалланинг криминоген вазияти оғир, 8 тасига масъул раҳбарлар номма-ном бириктирилган. Барча маҳаллаларнинг чораклик манзилли чора-тадбирли йоъл хариталари ишлаб чиқилди.
Йоъл хариталари ижроси юзасидан йил бошидан маҳаллаларда 600 та коъп қаватли ва якка тартибдаги хонадонлар техник қоъриқловга олинди, 24 та коъп қаватли уйларнинг кириш йоълаклари “ташвиш тугмалари”ни оърнатилди, 52 та замонавий «домофон»лар оърнатилди, 300 та видеокаузатув камералари, 80 та юзни ва авторақамларни таниб олувчи камералар, 20 та савдо марказлари ва бозорларга юзни ва авторақамни таниб олувчи камералар, 10 та коъп қаватли уйларнинг ҳовлиларига ПТЗ-камералари, 54 та мактаб ва мактабгача таълим муассасалари кириш чиқиш-жойларига, 24 та мактабларнинг очиқ спорт майдонларига камералар оърнатилди.
Маҳаллалардаги коъп қаватли ва якка тартибдаги 600 дан ортиқ хонадонларни Миллий гвардия қоъриқлаш хизмат томонидан тезкор қоъриқловга олинди.
Маҳаллаларда фуқароларни огоҳликка чақирувчи “Ҳудуд камера назоратида!”, “Объект қоъриқловда!” ҳамда “Хонадон қоъриқловда!” каби жами 600 га яқин стикерлар жойлаштирилди, маҳаллаларда 69 та “намунавий хавфсиз коъча” ҳамда 170 та “намунавий хавфсиз йоълак” ташкил этилди, ички йоъллар ва коъчалар 200 та ёритиш воситалари билан таъминланди.
Албатта бу натижа беряпти.
Мисол учун, шунингдек, бедарак йоъқолган 2 нафар шахслар топилиб, 11 та жиноятлар “иссиқ изи”дан фош этилди.
Амалга оширилган чора - тадбирлар натижасида «қизил» тоифада қолган 9 та маҳаллаларнинг 1 тасида криминоген вазият сақланмоқда. (2025 йил 8 ойи давомида Боъзоълмас, Боъстон, Катта Оълмас ва Хоъжақоърғонча маҳаллалари қизил маҳалла тоифасида туради)
Давлат раҳбарининг Қарорига асосан ҳудудларда криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни олдини олиш боъйича кунлик соъров ва оърганишларни йоълга қоъйдик.
Бунда, криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг жиноят оъчоқлари жойида оърганилмоқда, мисол учун, туман маҳаллаларида содир этилган 53 та олдини олиш мумкин боълган жиноятлар сабаблари таҳлил қилиниб, тегишли прокурор таъсир чоралари қоълланилди.
Эътибор беришингизни истардим. Бу ишлар бир кунлик ёки бир марталик ҳисобот учун қилинаётган ишлар эмас.
Ҳудудларда содир этилган жиноятлар хусусиятини инобатга олган ҳолда, 3 - чорак учун йоъл хариталарни ҳам ишлаб чиқилди.
Туманда жиноятчиликни олдини олиш, коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш боъйича кучайтирилган иш тартибини жорий этдик.
Бу борада фармойиш қабул қилиб, барча тезкор ходим-лар 54 та маҳаллаларга номма – ном бириктирдик.
Ҳар бир соҳага доир тарғибот ишлари боъйича услубий қоълланмалар ишлаб чиқдик ва тарқатдик.
Эндиликда, бириктирилган ходимларимиз жиноятларнинг омил ва сабабларини оърганишдан ташқари оъша ҳудудда амалий тадбирларни ҳам оътказади.
Биз эндиликда муаммонинг туб негизигача етиб бориб, “маҳалла прокурори” деган ёндашув билан ишлаймиз.
Энди эътиборингизни ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш боъйича дастлабки бажарилган ишлар ва таҳлилларнинг натижаларига қаратсам.
Биринчи, жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти самарадорлигини оширишда соҳавий назорат кучайтирилди.
Жорий йилнинг оътган даврида 15 та оърганишлар оътказилиб, 290 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Бу ишлар мунтазам давом этади.
Иккинчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам, аҳоли ҳам коъпроқ эътибор бериши лозим боълган ҳамкорлик кучайтирилиши керак боълган бир нечта жиноий омилларга диққат қаратмоқчиман.
Шиддат билан ривожланаётган юртимизда инсонлар коъпроқ пул топиш билан бирга, ноқонуний бойлик орттиришнинг янги йоълларини ҳам оъйлаб топмоқдалар.
Кейинги вақтларда фирибгарлик ва оъғрилик жинояти ошаётгани ҳам бунга яққол мисол боълади.
Фирибгарлик ва оъғрилик жиноятлари аксарият ҳолларда ахборот технологиялари ва интернет ижтимоий тармоқлари орқали содир этилаётганлиги ташвишли ҳолдир.
Соънгги вақтларда Оъзбекистон ҳуқуқ идоралари илгари дуч келмаган кибер макондаги жиноятлар салмоғи ортиши анчагина ташкилий чоралар коъришни тақозо этди.
Маълумот учун, тумандаги жиноятларнинг 45 фоизини ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни ташкил этмоқда. Мисол учун, жорий йилнинг оътган даврида биргина пластик карталардан пул маблағларини ечиб олиш ҳолатлари юзасидан 129 та жиноят иши қоъзғатилди.
Оқибатда эса фуқароларга 650 млн. соъмга яқин зарар етказилгани аниқланди.
Кибер маконда содир этилган жиноятларнинг 73 таси фирибгарлик ҳамда 54 таси оъғриликни ташкил қилган.
Соънгги йилларда бу тоифадаги жиноятлар, бир неча бараварга коъпайди.
Илгари бундай жиноятларга қарши ишлайдиган тизим боълмаган. Шу сабабли, аҳолимиздан фирибгарлик қурбони боълмаслик учун, интернет ижтимоий тармоқлари орқали келаётган турли хил фейк хабарлардан эҳтиёт боълишларини ҳамда банк карталари ва ҳисоб рақамлари тоъғрисидаги маълумотларни сир сақлашни соъраб қоламиз.
Азиз вилоятдошлар!
Шу оъринда, криминоген вазиятга таъсир коърсатувчи жиноятларнинг айрим турлари борасида ҳам гапирмоқчиман.
Хусусан, оила ва турмушда содир этилган ҳуқуқбузарликларга оилавий - маиший муаммолар асосий сабаб боълганлиги аниқланди.
Шу сабабли нотинч, ажрим ёқасидаги оилаларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш боъйича бошқа идоралар ва кенг жамоатчиликни жалб қилдик.
Натижада, оътказилган оърганишларда криминоген вазияти оғир маҳаллаларда 472 та ижтимоий коъмакка муҳтож хотин-қизлар аниқланиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш боъйича 388 та чоралар коърилди.
Булардан ташқари, 640 нафар ижтимоий химояга муҳтож хотин-қизлардан 209 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 210 нафари касбга оъқитилди, 375 нафари эса, касбга йоъналтирилди.
Ушбу жараёндан муқаддам судланган ва маъмурий назоратдаги шахслар ҳам четда қолмади.
Уларнинг 3 нафари касб-ҳунарга оъқитилди, 16 нафарининг бандлиги таъминланди, 25 нафарининг ижтимоий муаммолари ҳал этилди.
Ёшлар оъртасидаги жиноятчилик масаласига умуммиллат иши деб ёндашиб, барча биргаликда жон куйдириши керак.
Фақат жиноят учун жазони таъминлаш билан овора боълиб, жиноятларнинг сабаб ва омилларини коъздан қочирсак оқибати ёмон боълади.
Шу каби, вояга етмаганлар жиноятига фавқулодда ҳолат сифатида қаралиб, уларга таълим ва тарбияни беришда мажбуриятларини бажармаган ота-она ҳамда яшаш ва оъқиш жойларидаги (маҳалла еттилиги) мутасаддиларининг жавобгарлиги кучайтирилди.
Таълим муассасалари ва жамоат жойларида масъуллар профилактик (давомат, тиғ ва рейд) тадбирларида узоқ муддатга кетган 41 нафар болалар, мунтазам дарс қолдирувчи 7 нафар, тарбияси оғир 46 нафар оъқувчилар аниқланди. Уларнинг 53 нафари мактабларга қайтарилди.
Қолаверса, ҳокимлик ва маҳалла фаоллари билан биргаликда ота-она қарамоғидан маҳрум боълган ҳамда боқувчисини йоъқотган болаларнинг 42 та муаммоси ҳал қилинди.
Мактабгача ва мактаб таълим муассасаларининг кириш -чиқиш жойларига хавфсизликни таъминловчи 54 та замонавий камералар оърнатилди.
Таҳдидлардан яна биттаси, бу йоъл вояга етмаганлар иштирокида содир боълаётган йоъл-транспорт ҳодисаларидир.
Бу йоъналиш билан боғлиқ жиноятларни биз кенгроқ таҳлил қилдик.
Рақамларга қарасак, 2025 йил 8 ойи давомида 8 та ҳолатда вояга етмаганлар билан боғлиқ йоъл -транспорт ҳодисалари содир этилган.
Умуман олганда йоъл-транспорт ҳодисалари оқибатида оътган жорий йилнинг оъзида вояга етмаганларнинг 3 нафари эса оғир тан жароҳати олган.
Шунинг учун биз бу борада кенгқамровли тадбирларни белгилаб олдик.
Ҳурматли ота-оналар!
Юқоридагилардан келиб чиқиб, азиз фарзандларингизни мажруҳ ва ногирон боълиб қолмасликлари учун аввало уларнинг тарбияси ва таълим олишига алоҳида эътибор қаратишингиздан умидвормиз.
Ҳурматли фуқаролар!
Коррупцияга қарши курашни кучайтириш чоралари ҳам коърилмоқда.
Зеро, сир эмас коррупция ҳар бир соҳанинг ривожига тоъсиқ боълмоқда.
Шу сабабли, коррупциянинг ҳар қандай коъринишига барҳам бериш йоълида қатъий муросасиз кайфиятни шакллантириш, унга қарши курашишда мен бутун Норин ахлидан оъз ҳиссангизни қоъшишга чақираман.
Барча ташкилотлар боъйича таҳлиллар оътказилаяпти, мана шу март ойининг оъзида юқори идораларга, ҳукуматга, аҳолига хизмат коърсатиш, идораларнинг бошқарув тартибини яхшилаш билан боглиқ 5 та таклифлар ишлаб чиқилди.
Ҳурматли фуқаролар!
Жуда коъп масалаларда иш услубларимиз оъзгариши зарур, бунинг устида ишлаяпмиз. Президентимиз талаб қилаётган, жиноятларнинг оқибатлари эмас, уларнинг сабабларини, ҳуқуқбузаликларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф қилишни устувор вазифа деб халқ билан биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.
Бунинг учун, ҳар бир маҳалла, хонадонгача тушиб, ҳуқуқбузарлик омилларини аниқлашга эътиборимизни кучайтирамиз, жиноят содир этган ва бунга мойиллиги бор фуқаролар билан учрашувлар оътказиб, «фуқаробай» иш тизимини жорий қиламиз.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятга сабаб боълаётган оилавий, ижтимоий, моддий ва психологик муаммоларни ҳал қилишга, ҳар бир фуқарода “жиноятчиликка қарши иммунитет”ни болаликдан шакллантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.
Азиз ҳамюртлар!
Жиноятларга қарши курашда прокуратура органлари, коъмак ва ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай коъринишига чек қоъйишга кафолат беради.
Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка чақирамиз.
Зеро, содир этилаётган жиноятларни фош этилиши ва олди олинишида халқимиздан масъулият, ташаббускорлик ҳамда дахлдорлик ҳисси билан ёндошишни соърайман.
Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай коъринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қоъл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига шахсан кафолат бераман.
Барчамиз жиноятдан ҳоли янги Оъзбекистон учун бирлашайлик!!!
Эътиборингиз учун раҳмат!
Норин туман прокурори А.Турғунов