12 Май 2025 йил 76

Норин туман прокурорининг туман аҳолисига мурожаати

Азиз  тумандошлар,  туманимиз  меҳмонлари!

Муҳтарам Президентимизнинг бевосита раҳбарлигида барча соҳаларда мисли кўрилмаган ислоҳотлар  амалга  оширилмоқда.  

Президентимиз ана шу янгиланиш, ўзгаришлар самарадор бўлишининг кафолати сифатида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтардилар.

Зеро, бу ислоҳотларнинг самараси барча соҳаларда қонун талабларига сўзсиз риоя этишга, жиноятчилик ва коррупция каби иллатнинг   олдини   олишга   бевосита   боғлиқдир.

Азиз Норин туман аҳли!

Ватандошимизми, чет эллик тадбиркорми, сармоядор бўладими, барча - барча, Ўзбекистонимизда тинч ва осуда, муносиб  ҳаёт шароитлари билан таьминланган, унинг ҳаёти ҳар қандай жиноий тажовуз ва таҳдидлардан кафолатли ҳимояланган бўлиши шарт.

Қонун устуворлигини таъминламасдан, бу вазифага эришиб бўлмайди.

“Янги Ўзбекистон”да ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка
қарши курашиш ана шундай умуммиллий долзарб вазифага айлантирилди.

Шу сабабли, туманимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг янги механизмлари  жорий этиляпти.

Албатта, бу ишларимиз кундалик ҳаётда ҳам кўринаяпти.

Жиноятлар учун жазо муқаррарлигини таьминлаш вазифаси қанчалик муҳим бўлса, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларини бартараф қилиш ҳам бирдек муҳимдир.

Шу боис, туманнинг ҳар бир кўчасида, маҳалласида, бозорида, жамоат жойида хавфсиз муҳитни яратиш чоралари кўрилаяпти.

Қадрли юртдошлар !

Президентимизнинг 2025 йил 3-январдаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада оширишга қаратилган 1 - сонли қарорлари асосида жиноятларнинг сабабларини “маҳаллабай” ва “соҳабай” муҳокама қилиш тартиби, маҳаллаларни криминоген даражасида тоифалаш тизими, “маҳалла еттилиги” институти, “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш орқали аҳолимизда хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида қатор чора -тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қарорга мувофиқ ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликнинг
эрта олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилди, раҳбарлигимда туман прокуратурасида идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб  фаолияти  йўлга  қўйилди.

Қарор ижроси доирасида тумандаги жами 57 та маҳалланинг криминоген вазияти оғир 8 тасига масъул раҳбарлар номма - ном бириктирилди.

Туман ва маҳаллаларнинг барчасида чораклик манзилли чора - тадбирлар “йўл хариталари” ишлаб чиқилди.

“Йўл хариталари” ижроси юзасидан йил бошидан маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойларга 112 та, кўп қаватли уйларнинг ҳовлисига 3600 градус айланувчи 3 та, маҳаллаларнинг асосий кириш - чиқиш жойларига 40 та, бозор ва савдо марказларига юзни ва автомобиль рақамини таниб олувчи 3 та, жами бўлиб 160 га яқин камералар, кўп қаватли уйларнинг эшикларига 10 дан ортиқ домофонлар, уйларнинг кириш йўлакларига 10 дан ортиқ ташвиш тугмалари ўрнатилди, 200 та савдо муассасалари ва хонадонлар  тезкор  қўриқловга  олинди.

Маҳаллаларда фуқароларни огоҳликка чақирувчи “Ҳудуд камера назоратида!”, “Объект қўриқловда!” ҳамда “Хонадон қўриқловда!” каби жами 360 га яқин стикерлар жойлаштирилди, маҳаллаларда 20 та “намунавий хавфсиз кўча” ҳамда 30 та “намунавий хавфсиз йўлак” ташкил этилди, ички йўллар ва кўчалар 100 га яқин ёритиш воситалари билан таъминланди.

Албатта бу натижа беряпти.

Амалга оширилган чора - тадбирлар натижасида “қизил” тоифада қолган 8 та маҳаллаларнинг 7 тасида ёки 87,5 фоизида криминоген вазият сақланмоқда.

Давлат раҳбарининг Қарорига асосан ҳудудларда криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича кунлик сўров ва ўрганишларни йўлга қўйдик.

Бунда, криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари жойида ўрганилмоқда, мисол учун, туман маҳаллаларида содир этилган 16 та олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари таҳлил қилиниб, тегишли прокурор таъсир чоралари қўлланилди.

Эътибор беришингизни истардим. Бу ишлар бир кунлик ёки бир марталик ҳисобот учун қилинаётган ишлар эмас.

Ҳудудларда содир этилган жиноятлар хусусиятини инобатга олган ҳолда, 2-чорак учун йўл хариталарни ҳам ишлаб чиқилди ва ижрога қаратдик.

Эндиликда, масъул ходимлар жиноятларнинг омил ва сабабларини ўрганишдан ташқари ўша ҳудудда  амалий  тадбирларни  ҳам  ўтказади.

Азиз тумандошлар!

Шу ўринда, шу криминоген вазиятга таъсир кўрсатувчи жиноятларнинг айрим турлари борасида ҳам гапирмоқчиман.

Айтиш керакки, йилнинг дастлабки 3 ойи якунига кўра, Қасддан оғир тан жароҳати етказиш (1-3), ўғирлик (5-7) ўртача оғир тан жароҳати етказиш (2-3) ошиб кетган.

Умумий жиноятчиликнинг кескин ошиб кетишига ўзининг салбий таъсирини кўрсатаётган ўғирлик жиноятлари ҳозирги кунда нафақат туманимизда, балки бутун Республика ҳудудида ўзининг салмоқли ҳиссасига эга бўлмоқда.

Бунга сабаб, фуқаролар томонидан ўз мулкини хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилмаганлиги ёки қаровсиз қолдирилганлиги ҳамда ушбу соҳада профилактик тадбирлар ўз вақтида ва сифатли ўтказилмаётганлиги сабаб бўлган.

Бундан ташқари, аёллар (3-1), ёшлар (6-1),муқаддам судланганлар (2-0)  жиноятини камайтиришга эришган бўлсак-да, гуруҳлар (1-0), маст ҳолда (2-4) жинояти эса бироз ошган.

Хусусан, оила ва турмушда содир этилган ҳуқуқбузар -ликларга оилавий - маиший муаммолар асосий сабаб бўлганлиги аниқланди.

Шу сабабли нотинч, ажрим ёқасидаги оилаларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш бўйича бошқа идоралар ва кенг жамоатчиликни жалб қилдик ва ҳамкорликда амалий ишлар ташкил этилди.

Натижада, ўтказилган ўрганишларда криминоген вазияти оғир маҳаллаларда 64 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар аниқланиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича 50 тага яқин чоралар кўрилди.

Булардан ташқари, 28 нафари ишга жойлаштирилди, 19 нафари касбга ўқитилди, 44 нафари эса, касбга йўналтирилди.

Ушбу жараёндан муқаддам судланган ва маъмурий назоратдаги шахслар ҳам четда қолмади.

Уларнинг 16 нафари касб - ҳунарга ўқитилди, 8 нафарининг бандлиги таъминланди, 55 нафарининг ижтимоий муаммолари ҳал этилди.

Ёшлар ўртасидаги жиноятчилик масаласига умуммиллат иши, келажак тақдири сифатида биргаликда жон куйдириши керак.

Фақат жиноят учун жазони таъминлаш билан овора бўлиб, жиноятларнинг сабаб ва омилларини кўздан қочирсак оқибати ёмон бўлади.

Шу каби, вояга етмаганлар жиноятига фавқулодда ҳолат сифатида қаралиб, уларга таълим ва тарбияни беришда мажбуриятларини бажармаган ота-она ҳамда яшаш ва ўқиш жойларидаги (маҳалла еттилиги) мутасаддиларининг жавобгарлиги кучайтирилди.

Таълим муассасалари ва жамоат жойларида масъуллар профилактик (давомат, тиғ ва рейд) тадбирларида мунтазам дарс қолдирувчи 7 нафар, тарбияси оғир 21 нафар ўқувчилар аниқланди. Уларнинг 45 нафари мактабларга қайтарилди.

Қолаверса, ҳокимлик ва маҳалла фаоллари билан биргаликда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган болаларнинг 8 та муаммоси ҳал қилинди.

Мактабгача ва мактаб таълим муассасаларининг кириш -чиқиш жойларига хавфсизликни таъминловчи 18 та замонавий камералар ўрнатилди.

Ҳурматли ота-оналар !

Юқоридагилардан келиб чиқиб, азиз фарзандларингизни аввало уларнинг тарбияси, таълим олишига ва келажагига алоҳида эътибор қаратишингиздан умидвормиз.

Азиз туманимиз аҳли !

Жиноятлар ва коррупцияга қарши курашда прокуратура органлари, кўмак ва ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек   қўйишга  кафолат  беради.

Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка  чақирамиз.

Айниқса, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан доим ҳамкорликда ишлашга тайёрмиз.

Барчамиз  жиноятдан  ҳоли  янги  Ўзбекистон  учун  бирлашайлик!


Норин тумани прокурори А.Турғунов 

Text to speech