Норин тумамани ИИБ бошлиғининг туман аҳолисига мурожаати
Ассалому алейкум Ҳурматли туманимиз
фуқаролари, азиз юртдошлар!
Жорий йилда, туман
ҳудудида жамоат ҳавфсизлигини таъминлашга қаратилган барча-чора тадбирлар
кўрилди.
Ҳурматли
Президетимиз томониларидан республикамиз ҳудудида тинчлик ва осойишталикни таъминлаш,
жиноятчиликни барвақт олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, бунда ички
ишлар органлари олдига ҳам аниқ вазифаларни белгилаб берганлар.
Шундан келиб
чиққан ҳолда ўтган давр мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган
55 та сиёсий, оммавий ва
маданий тадбирлар даврида жамоат хавфсизлиги тўлиқ таъминланди.
Айниқса Наврўз
умумхалқ байрами туманимизда кенг нишонланиб, байрамни муносиб кутиб олишлари
учун барча шарт-шароитлар яратиб берилди.
Ҳурматли туманимиз фуқаролари,
Бугунги
кунда туман ҳудудидаги жиноятчилик аҳволи, уни олдини олиш, кўрилаётган чора-тадбирлар
бўйича қичқача ахборот берсам.
Жорий йилда
ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 15 маротаба тезкор қидирув
тадбирлари ўтказилиб, 25 та жиноятлар фош этилди.
3 минг
дан ортиқ ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар аниқланди.
18 нафар
хисобда турган руҳий касал, гиёҳванд ва спиртли ичимлик ичишга ружу қўйган
шахслар мажбурий даволашга ётқизли.
Туман ҳудудида
жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида олиб
борилган чора-тадбирлар натижасида, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 7,4 фоизга (27 тадан 25 тага -2 та) камайган бўлсада,
-маҳалла
ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар эса 14,3 фоизга (14тадан 16 тага, +2 та) ошган.
-аниқланадиган
жиноятлар 12,5 фоизга (24 тадан
21 тага, -3 та) кам аниқланган,
жиноят
содир этиб юрган шахсларга жазо муқаррарлиги таъминланди.
Жиноят
турларидан қотиллик, ўртача оғир тан
жароҳат етказиш, енгил тан жароҳат етказиш, талончилик, фирибгарлик, автомобил
олиб қочиш, безорилик жиноятлари
камайди.
Туманимиздаги 57 та маҳаллалардан 44 тасида
жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмади, 9 та маҳалла сариқ, 4 та
маҳалла қизил тоифага киритилди.
Ижтимоий профилактика йўналиши бўйича:
Сўнги йилларда маҳаллаларда жиноятчиликни барвақт
олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш масаласига алоҳида этибор
қаратилмоқда.
Маҳаллаларда мавжуд муаммоларнинг жойида манзилли ҳал
этилиши учун ижтимоий профилактика тизими йўлга қўйилди.
Профилактика инспекторлари
томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 1391 нафар шахсларга хулосалар берилиб,
мавжуд муаммоларини маҳалла еттилиги томонидан ҳал этилиши таъминланмоқда.
Маҳалла фаоллари томонидан 108
нафар шахслар муаммоларини ижобий ҳал этилди.
Жумладан,
-12 нафар шахсларнинг бандлиги таъминланди,
-13 та ажрим ёқасидаги
низоли оилалар яраштирилди,
-7 нафар оғир аҳволдаги
аёлларга ёрдамлар кўрсатилди,
-163 нафар тазйиқ ва
зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилди,
-7 нафар жазони ижро этиш
муассасаларидан қайтган хотин-қизлар ижтимоий мослаштирилди,
-12 нафар ишсиз ёшлар
касб-хунарга йўналтирилди,
-31 нафар кўмакка муҳтож оғир
тоифадаги ёшларнинг муаммолари ҳал этилди,
-12 нафар ҳуқуқбузарлик содир
этишга мойил ёшлар билан профилактик тадбирлар ўтказилди,
-33 нафар тиббиёт
муассасалари ҳисобида турувчи шахслар соғлом ҳаётга қайтарилди,
-22 нафар таваккалчилик ўйинига ружу қўйган шахслар тўғри
йўлга қайтарилди,
-11 та оғир аҳволдаги оилаларга комплекс ижтимоий хизматлар
кўрсатилди,
-23 нафар кекса ва ёлғиз
яшовчи шахсларга тиббий ёрдамлар кўрсатилди,
-31 нафар ногиронларга
ижтимоий, тиббий ва бошқа ёрдамлар кўрсатилиб, муаммолари ижобий ҳал этилди.
Бугунги кунда ижтимоий профилактик тадбирлари амалга
оширилиши ўзининг ижобий натижасини бериб, жиноят содир этилишини олдини олишга
самарали хизмат қилмоқда.
Ҳурматли туманимиз фуқаролари,
Жиноятларнинг
энг кўп содир этилаётган турлари, унинг келиб чиқиш сабаб ва омилларига
тўҳталиб ўтсам.
Ўғирлик
жинояти бўйича:
Жорий йилда туман
ҳудудида 7 та
ўғирлик жиноятлари қайд этилди.
Мазкур
жиноятлар таҳлил қилганимизда,
-1 таси хонадонларда,
-1 таси савдо ёки ҳизмат кўрсатиш объектларида,
-2 таси телефон ўғирликлари,
-3 таси бошқа турдаги ўғирликларни ташкил қилган.
Бундан
кўринмоқдаки, ўғирлик жиноятини келиб чиқишига ўзимиз ҳам бефарқ эканлигимиз,
шахсий мулкларимизга эҳтиёт бўлмай ҳаракатланишимиз оқибатида жиноятчиларга
замин яратиб берилаётганли кўринмоқда.
Ўғирлик жиноятини
олдини олишда барча нарядларнинг хизмат фаолиятлари кучайтирилди ва жазо
муқаррарлиги таъминланди.
Ушбу содир
этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари ўрганилганида, яшаш
хонадонлар ва автомашиналарни қаровсиз, эшиклари очиқ ҳолда қолдириб
кетилганлиги оқибатида содир этилганлиги маълум бўлган.
Ўзимизга бир
савол берайлик, жиноятга ўзимиз ҳам шароит яратиб бермаяпмизми?
Оддий ҳолатларда чорва молларини дала ва
даштларга қаровсиз қолдириб, бепарво бўлаётганлигимиз оқибатида ҳам кўплаб жиноятлар
содир этилмоқда.
Фирибгарлик
жинояти бўйича:
Жорий йилда туман ҳудудида 1 та фирибгарлик жинояти қайд этилди.
Ушбу жиноятларни содир этилиши ҳам фуқаролар осон ва
тез даромад топишга интилиши, “ўзаро
лавз”, “ўзаро ишонч”, “таниш-билиш” тушунчалари асосида хуқуқий
ҳужжатларсиз муносабатларга киришишлари оқибатида содир этилмоқда.
Юқоридаги ҳолатлардан кўринмоқдаги, фуқароларимизнинг
ўзлари била туриб фирибгарлик қурбонига айланмоқдалар.
Шунингдек, яна
бир муҳим жиҳатга эътибор қаратадиган бўлсак, жамоат жойларида фуқаролар совуқ
қуролни олиб юриш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.
Ўтказилган “Тиғ” тадбирлар жараёнида 53 та ҳолатларда фуқаролар тиғли
жисмларни ёнларида олиб юрганликлари аниқланиб, тегишли тартибда чоралар
кўрилган.
Шу ўринда,
совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни жамоат жойларида очиқ
ҳолда олиб юриш, Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекси (1852) моддаларида тақиқланган.
Гиёхвандлик бўйича
Яна бир муҳим
масалалардан бири гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомуласи
билан боғлиқ жиноятлардир.
Туман ҳамкор ташкилотлари билан биргаликда гиёҳвандлик иллатига қарши
курашиш ва уни ёшлар орасида кенг тарқалишини олдини олиш бўйича бир қатор
тадбирларни амалга оширмоқдамиз.
Ўтган давр мобайнида олиб борилган тадбирлар жараёнида 2 та
жиноий ҳолатлар аниқланиб, 1.5 кг.дан
ортиқ гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.
Ҳурматли
фуқаролар, гиёҳвандлик иллати билан аксарият ёшларимиз шуғулланмоқда.
Албатта бир
нарсани унутмаслигимиз керак, талаб бўлмаса таклиф ҳам бўлмайди.
Барчамиз бунга
масъул бўлиб, жамиятимизда гиёҳвандлик вабосини олдини олиш билан
шуғулланмасак, келажак авлод тақдирига бефарқ бўлган бўламиз.
Бу иллатга қарши барчамиз биргаликда курашимиз шарт ва лозим деб
ҳисоблайман.
Кибер жинояти
бўйича:
Сўнгги вақтларда бутун дунёда, шу жумладан
юртимизда ҳам Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятлар (яъни кибержиноятлар) кескин ортиб
бормоқда.
Бу турдаги жиноятларнинг ўзига хос мураккаб
томони шундаки, жиноятни содир этаётган шахс учун чегара ва масофа тўсқинлик
қилмайди, жиноятчи қисқа фурсатда ўнлаб, ҳатто юзлаб фуқароларни жабрланувчига
айлантириб қўйиши мумкин.
Жорий йилда ушбу йўналишдаги жиноятлар умумий содир этилган жиноятларнинг 29,23 фоизини (19 та) ташкил этмоқда.
Мазкур жиноятларнинг 95 фоизи (17 таси) пластик
карталардан маблағларини ўзлаштириш бўлиб,
4 таси ўғирлик, 15 таси фирибгарлик жиноятларини ташкил қилган.
Ушбу жиноятларнинг 71 фоизи айнан пластик карта маълумотларини берилганлиги учун, 21 фоизи ижтимоий тармоқда
маблағларни кўпайтириб беришда алданиш, 8 фоизи эса интернетда онлайн савдо билан
шуғулланиш орқали содир этилган.
Ачинарлиси, аксарият ҳолатларда фуқароларнинг ўзлари фирибгарларга осонгина
алданиб қолиб, пластик карта кодини оддий ҳолда айтиб қўйиш орқали
фирибгарларга топшириб қўймоқдалар.
Шу ўринда, айрим фуқароларимиз, ижтимоий тармоқлар орқали тез ва қисқа фурсатда
бойиш илинжида бўлаётганликлари ҳам ташвишли ҳолдир.
Бунинг оқибатида ўзлари жиноят қурбонига айланмоқдалар.
Юқоридаги ҳолатлар
бўйича фуқароларнинг 200 млн. дан ортиқ пул маблағлари ўзлаштириб олинган.
Ҳурматли фуқаролар, пластик карта рақамини
жиноятчининг алдовига кириб ошкор қилишингиз, ишонувчанлигингиз, тезроқ бойлик
орттиришга бўлган қизиқишингиз бу турдаги жиноятларнинг салмоғини кескин ортиб
кетишига сабаб бўлмоқда.
Шу боисдан ушбу жиноятларни
олдини олишда,
-биринчидан,
пластик карта рақамларини ошкор қилмаслик,
-иккинчидан,
шартномаларни фақатгина нотариал тартибида амалга ошириш,
-учинчидан,
телефон орқали алоқага чиққан ҳар қандай шахснинг сўзига ишонмаслик лозим
бўлади.
Йўл-транспорт
ҳодисалари бўйича:
Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласи ҳам
муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жорий йилнинг ўтган давр илбайнида туманда 6 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиб,
унинг 1
таси
ўлим билан ва 5
таси
тан-жароҳати билан якунланган.
Йўл-транспорт ҳодисалари умумий (6/6 та) содир этилган бўлиб,
ўлим билан боғлиқ ҳолатлар ҳам тенг ҳолатда қолган (1/1 та).
Ачинарлиси, мазкур ҳодисаларда 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида
мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда йўл инфратузилмасини яхшилаш чоралари
кўрилди, мунтазам равишда профилактик тадбирлар олиб борилди.
Лекин, бугунги кунда ҳайдовчилик маданиятини етарли
деб бўлмайди.
Айрим ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига амал
қилмасликлари, менсимасдан транспорт воситаларини бошқаришлари, айрим ҳолларда
эса ота-оналарнинг ўзлари вояга етмаган фарзандларига транспорт воситасини
бошқаришларига имкон бераётганликлари ёки вояга етмага фарзандини қаровсиз қолидириб,
кўчаларда назоратсиз юришлари оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб
чиқармоқда.
Энг ачинарлиси, айрим
фуқаролар моддий манфаат эвазига вояга етмаган мактаб ўқувчиларига ўзларининг
транспорт воситаларини бошқариш учун ижарага беришлари оқибатида мудҳиш
ҳодисалар келиб чиқмоқда.
Юқоридаги ҳолатларни
олдини олиш борасида ЙҲХБ тизими ҳодимлари томонидан профилактик тадбирлар кенг
олиб борилиши таъминланмоқда.
Ўтган давр мобайнида 96 та
қоидабузарликлар аниқланган бўлиб, унинг 10 таси қўпол қоидабузарликни ташкил қилган
бўлса, 2
та
маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳолатларини ташкил қилган.
Аниқланган 2 та
мастлик ҳолати, бу шунча йўл-транспорт ходисасини олди олинган десам, ҳеч
муболаға бўлмайди.
Азиз туманимиз
фуқаролари, юқорида йўл – таранспорт ҳодисалари бўйича бирқанча жиддий
масалалар айтиб ўтилди, албатта барчамиз ҳайдовчилик ҳурматини сақлаган ҳолда,
қоидаларга итоат қилиб ҳаракатлансак, ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар содир
этилмаслигига ўзимизни ҳиссамизни қўшган бўламиз.
Вояга етмаганлар бўйича:
Вояга етмаганларни баркамол инсон бўлиб
тарбияланишлари, давлатимиз сиёсатининг энг мухим устувор йўналишларидан бири
ҳисобланади.
Ўтган давр
мобайнида таълим муассалари билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Олиб
борилаётган ишлар натижасида вояга етмаганлар томонидан жиноятлар содир
этилишига йўл қўйилмади.
Жумладан:
2025 йилнинг ўтган даври мобайнида туман ҳудудидаги 2 та
ўрта-махсус касб-ҳунар мактаблари, 2 та ихтисослаштирилган ва 44 та умумтаълим мактабларида106 маротаба “Давомат” тадбирлари ўтказилди.
155 нафар дарс машғулотларига сабабсиз қатнашмай назоратсиз юрган ўқувчилар аниқланиб,
уларнинг барчаси дарс машғулотларига
қайтарилди.
Шундай бўлсада:
Фарзандига таълим бериш мажбуриятини бажармаган
117 нафар ота-оналарга нисбатан МЖтКнинг 47-моддасига
асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Ўқувчиларни таълимга жалб этиш мақсадида 62 маротаба муҳокама
ва учрашувлар ўтказилди.
Вояга етмаганлар томонидан жиноятларни олдини олиш
мақсадида, 125
маротаба “Тиғ”
тадбири ўтказилиб, жами 38 дона ўқувчилардан ноқонуний буюмлар аниқланди.
Шундан;
-11 та ўткир тиғли
пичоқ ва кесувчи буюмлар,
-13 та кастет,
-14 та инсон хаёти ва
соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган бошқа буюмлар тадбир давомида аниқланиб,
тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Вояга
етмаган шахсларнинг кўнгилочар (дам олиш) жойларда тунги вақтда бўлишларини
олдини олишга қаратилган 54 маротаба “Тун” тадбири ўтказилди.
Шундан:
-2 та 188-прим2-модда.
Вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига
йўл қўйuганлиги сабабли маъмурий байённома расмийлаштирилган,
Тадбири давомида:
204 нафар тунги вақтда
назоратсиз юрган вояга етмаганлар аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича:
-16
та муассаса рахбарларига тақдимномалар
юборилди,
Шунингдек, вояга етмаган шахсларни назоратсиз юришларини олдини олиш
бўйича 29 маротаба маҳаллаларда, 121 маротаба
таълим муассасаларида, 59 маротаба
тунги вақтда хизмат кўрсатувчи обьектларда муҳокама ва тарғибот ишлари олиб
борилди.
Бугунги кунда профилактик ҳисобда турган вояга
етмаганлар билан якка тартибдаги манзилли профлактик тарбиявий ишлар олиб
борилмоқда.
Профилактик ҳисобга олинган вояга етмаганларнинг:
-2
нафари қизиқиши бўйича спорт
тўгаракларига,
-4
нафари факултатив тўгаракларга жалб
қилинди.
Ўтган давр мобайнида 16 нафар назоратсиз ва
қаровсиз юрган, жиноят ва
ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил вояга етмаган ўсмирлар “Вояга
етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази”га жойлаштирилди.
Шундан,
-16 нафари (2024
йилда 17 нафар) мактаб ўқувчиларини ташкил этади.
Вояга етмаган 87 нафар шахслар чет давлатларига ота-онаси
билан чиқиб кетганлиги, хозирги кунда 14 нафар вояга етмаганлар яшаш хонодонига
ота-онаси билан қайтиб келганлиги ўрганилди.
Ҳурматли туманимиз
фуқаролари,
Ҳурматли Президентимизнинг 2025 йил 18 март кунги “Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар
ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-110-сон
қарорлари қабул қилинди.
Мазкур қарор билан таълим муассасаларида ўқувчилар билан “Мактаб –
маҳалла – оила” тамойили асосида ишлаш тизимини жорий этилди,
-ўқувчилар
ўртасида қонунбузилиш ва бошқа кўринишдаги ҳулқ оғишларига қарши иммунитетни
шакллантириш, психологик ишлаш механизмларини йўлга қўйиш, ўқувчиларда Ватанга
садоқат ҳиссини шакллантириш, мактабларда доимий равишда давоматни текшириш,
ўқувчиларни касбга йўналтириш каби вазифалар юклатилди.
Азиз туманимиз
аҳли,
Вояга етмаган фарзандларимизнинг маънавий- маърифий савиясини ошириш,
билим олишлари учун муносиб шароит яратиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш
ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалаларини биргаликда амалга
ошириб, манзилли ишларни ташкил этсак, олдимизга қўйган мақсадимизга эришамиз.
Ёшлар бўйича:
Хабарингиз бор, сўнгги 8 йилда Президентимиз томонларидан доимий равишда ёшларга катта эътибор қаратилиб, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда
барчамизнинг олдимизга катта масъулиятни юкламоқдалар.
Бугунги кунда туман аҳолисининг 22,53 фоизи ёки 40.506 нафарини ёшлар
ташкил қилади.
Жорий йилда ёшлар томонидан 1 та
жиноятлар содир этилган.
Ёшлар томонидан жиноятлар содир этилиши ташвишли ҳолдир. Улар томонидан,
-1 та оғир тан жароҳат етказиш жиноятини содир этган.
Албатта,
ёшлар масаласига масъул бўлган
ташкилотлар, маҳалла вакиллари, профилактика инспекторлари, ёшлар жинояти
масаласига жиддий эътибор бериб, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаб,
бартараф этиб, оилалардаги маънавий муҳитни соғломлаштириш, бунда ота-оналарнинг
масуълиятини оширишлари муҳим деб ҳисоблайман.
Ёшлар,
келажак пойдевори тушунчаси билан қараб, уларнинг эзгу ният ва орзуларини
рўёбга чиқаришга барчамиз масъул эканлигмизни унутмаслигмиз зарур.
Тазйиқ
ва зўравонлик:
Сўнги йилларда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш,
гендер тенглигини таъминлаш, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш борасида кенг
кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Албатта, хотин-қизларни тайзиқ ва зўравонликдан ҳимоя
қилиш борасида асосий масъулиятни ички ишлар органлар ўз зиммасига олган.
Бугунги кунда туманда тазйиқ ва
зўравонликка учраган 106 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери
берилиб, назоратга олинди.
Тазйиқ ва зўравонликлар,
-95
та оилада,
-2
та кўчаларда,
-9
та бошқа жойларда,
Тазйиқ ва
зўравонлик натижасида 1 та (1 та)
оилавий (маиший) зўравонлик жинояти содир этилган.
Булар шуни
англатадики, айрим оилаларда ҳали ҳам маънавий руҳий муҳит носоғломлигича қолмоқда.
Шуни инобатга
олиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда низоли оилаларни яна бир бор ўрганиб
чиқиб, уларнинг муаммоларини манзилли ҳал этиш чораларини кўришимиз лозим
бўлади.
Бунда албатта,
маҳалла масъуллари билан биргаликда маҳаллалардаги нуроний отахон ва онахонлар
оила-қадрияти тушунчасини барча ёшларга сингдириш борасида муҳим рол ўйнаши
керак.
Энергия ресурслари бўйича:
Ҳозирги замонда
энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ҳаёт учун муҳим омиллардан бири
ҳисобланади.
Энергия ресурсларини
ишлаб чиқиш ва ундан самарали фойдаланиш муаммоси глобал миқёсдаги долзарб
масала бўлиб, уларни тежаш лозим.
Фуқароларимизга
энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича тушинтириш ва тарғибот ишлари
ўтказилиб келинишига қарамай, бу соҳада ҳам ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир
этилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида энергия ресурслари билан
боғлиқ 148 та ноқонуний ҳолатлар аниқланган. 243 млн 178 минг сўм
миқдорда зарар етказилган.
Мазкур ҳолатлар
бўйича айбдор шасларга нисбатан 1 та жиноят иши, 101
та маъмурий ишлар очилган.
Ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси
4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Энергиядан
ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳам жиноят эканлигини ҳар бир
фуқароларимиз тушуниб етмоғи лозим.
Рақамлаштириш:
Ҳурматли
Президентимизнинг топшириқлари асосида ички ишлар органларини рақамлаштириш
масаласига ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.
Ушбу йўналишдаги
вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга ошириб
келинмоқда.
Мисол учун,
2024 йил давомида 8 та қизил тоифага киритилган маҳаллаларда
жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида; 36 янги кузатув камералари ўрнатилди, 9 та
жоме масжидларига жами 18 та, Андижон вилояти, Уйчи, Учқўрғон
туманларини Норин туман ҳудуди билан боғловчи 4 та
асосий ва 5 та айланма йўлларга жами 18 та (9 та юзни таниб олувчи, 9 та автомабил рақамларини қайд
этувчи) кузатув камералари ўрнатилиб, туман ИИБ ва Вилоят ИИБ
ситуацион марказига интеграция қилиниши таъминланди.
Бундан ташқари йўл
харитасида кўрсатилан 11 та кўп
қаватли уйларнинг 7 тасининг йўлаклари
қўриқловга олиниб ташвиш тугмалари ўрнатилди, қўриқлаш хизмати ходимлари
томонидан 423
та объектларда ва 11441 та хонадонларда тушунтириш тарғибот ишлари олиб
борилиб криминоген вазияти оғир қизил тоифага киритилган маҳаллаларда жойлашган
25 та объект ва 206 та хонадонларнинг қўриқловга олиниши
таъминланди.
Албатта
бундан кўзланган мақсад, туман аҳолисини хавфсизлигини таъминлаш, барча
ҳудудларни қамраб олган кузатувни йўлга қўйиш, шу орқали жиноят ва
ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда жиноятларни иссиқ изидан фош
этишдир.
Келгусида албатта мазкур марказ
орқали тизимни рақамлаштириб, шу орқали жамоат хавфсизлигини таъминлаш
чораларини янада кучайтирамиз.
Жорий йил 3 январь куни Ҳурматли Президентимизнинг
“2025 йилда республика маҳаллаларида
хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими
самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли қарори билан ҳар бир маҳалла
ходимларидан тортиб барча даражадаги раҳбарларгача аниқ вазифаларни белгилаб
бердилар.
Ушбу қарор ижроси юзасидан
Норин туманининг марказида жойлашган криминоген вазияти оғир бўлган Ўзбекистон,
Бобур, Навоий, Яйдоқ ва Катта Яйдоқ маҳаллаларига хизмат кўрсатувчи ҳуқуқ
тартибот маскани биноси қуриб битказилиб, 19 апрел куни фойдаланишга топширди
ва 11 нафар ИИО ходимлари хизматга жалб этилиб фаолияти олиб бормоқда.
Азиз туманимиз фуқаролари,
Барчамиз жиноят
содир этилганда кейин эмас, уни аввалдан олдини олишга алоҳида эътибор
қаратайлик.
Бугунги кунда туманимиздаги
барча маҳаллаларида профилактика инспекторлари бевосита маҳалла еттилиги билан
биргаликда куну-тун хизмат олиб бормоқдалар.
Туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятларни барвақт олдини олиш масаласи фақатгина давлат идораларининг вазифаси эмас, балки бутун жамиятнинг вазифаси деб қараб, бу масалаларга эътиблик бўлсак, вилоят ҳудудида жамоат хафсизлиги ишончи таъминланиб, маҳаллаларда ҳавфсиз муҳит яратилади, бу билан олдимизга қўйилган мақсадга эришамиз.
Норин тумани ИИБ бошлиғи У.Бойхонов