20 Октябр 2020 йил
489
Ноқонуний ишлатилган “Дрон” эгасига қонуний чора кўрилди.
2020 йил 7 октябрь куни ДХХ вилоят бошқармаси ва Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ катта тезкор вакиллар томонидан хамкорликда ўтказилган тадбир давомида, Наманган туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро ўзига тегишли бўлган Ўзбекистон Республикаси худудида тақиқланган учувчисиз учадиган “PHATON” номли дрон аппаратини Наманган шаҳар Янгиаср МФЙ ҳудудида ўтказилган тўй маросимида фойдаланганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 12 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 2481-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати