25 Сентябр 2025 йил 179

Ноқонуний дори воситалари сақлаб келаётган шахс аниқланди

"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 21 сентябрь куни Поп тумани «Келачи» маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида текширилганда, 18 турдаги жами 2676 (икки минг олти юз етмиш олти) қутида 7343 (етти минг уч юз қирқ уч) дона, бозор баҳоси 250 миллион сўм бўлган тегишли ҳужжатлари бўлмаган, чет давлатларда ишлаб чиқарилган дори воситаларини сақлаб келаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 251¹-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech