19 Феврал 2021 йил 380

Нонвойхонани қиморхонага айлантирган шахс аниқланди.

2021 йил 6 февраль куни, вилоят ИИБ ТЭҚКБ ТЧХТБ тезкор вакили ва Поп туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори ҳамда туман МГ ходимлари билан ҳамкорликда, Поп туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадонидаги новвойхонасида бир гуруҳ фуқароларни қимор ўйнашларига шароит яратиб бериб, ҳар бир ўйиндан 10.000 сўмдан чўтал олиб, моддий манфаат кўрганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech