Нонвойхонага ўғирликка тушган шахс қўлга олинди.
Жорий йил 12 март куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 10 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Чуст шаҳрида жойлашган нонвойхонасининг эшигини бузиб кириб, очиқ қолган сейфида бўлган 2.315.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маьлум қилиб, чора кўришни сўраган.
Вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида вилоят ИИБ ТЭҚКБ ТЧХТБ тезкор вакили ва туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ҳамда ЭКГ эксперти томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 12 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати