Янгиқўрғон туманидаги «қизил» тоифадаги маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилди
Бошқарма раҳбарияти томонидан ҳудудларда ўтказилаётган ўрганиш ишлари давомида маҳаллаларда ПҚ-1-сон Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар танқидий руҳда таҳлил қилиниб, маҳалла еттилиги ва масъул ходимлар томонидан йўл қўйган камчиликларни бартараф этиш ва келгусидаги устувор вазифалари белгилаб берилмоқда.
Хусусан, Наманган вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ туман ҳокими иштирокида Янгиқўрғон туманида ҳам шу каби ўрганиш ишлари олиб бориб, тумандаги «Қораполвон», «Газнон», «Сойбўйи», «Бешбулоқ», «Юксалиш» ва «Бўстон» маҳаллаларида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда ҳудудларда хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича олиб борилган профилактик чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, туман ИИБ ва 1-сонли ИИБ ходимларининг фаолияти ҳам ўрганилиб, жорий йилнинг ўтган давридаги иш натижалари таҳлил қилинди ва келгусидаги вазифалари белгилаб берилди. Шу билан бирга, «Қизилёзи» маҳалласи ҳудудидаги назорат маскани ходимларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўрганишлар давомида, Қарор ижроси юзасидан етарлича манзилли ишлар ташкил этмаган масъул раҳбар ва ходимлар қатъий огоҳлантирилди. «Қизил» тоифада қолаётган маҳаллаларни босқичма босқич «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ўтказиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати