Янги Наманган туманида бошқарма раҳбариятининг навбатдаги ўрганиш ишлари олиб борилди
Наманган вилояти ИИБ раҳбариятининг ҳудудларда мунтазам равишда олиб бораётган ўрганишлари, уларнинг натижалари асосида амалга оширилаётган чуқур таҳлиллар ва берилаётган амалий кўмаклар тунги хизмат фаолиятининг самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Хусусан, навбатдаги ўрганиш ишлари Янги Наманган туманида ташкил этилиб, унда ички ишлар бўлими ходимларининг тунги фаолияти ҳамда ижтимоий соҳа объектларидаги хизмат ҳолати атрофлича ўрганилди.
Ўрганишлар жараёнида дастлаб «Гулистон», «Беруний», «Фурқат», «Маънавият» ва «Мингчинор» маҳаллалари ҳудудида хизмат олиб бораётган ходимларга хизмат олди йўриқномаси ўтказилди. Унда аҳоли осойишталигини таъминлаш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича аниқ топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, «Гулистон» маҳалласи профилактика инспекторлари ва хизматга жалб этилган ходимларнинг тунги фаолияти ўрганилиб, жиноятчиликни олдини олишдаги уларнинг фаолияти таҳлил қилинди. Аниқланган камчиликлар бўйича тегишли кўрсатмалар берилиб, ходимлар зиммасига вазифалар юклатилди.
Бундан ташқари, туман электр таъминоти корхонасининг куз–қиш мавсумига тайёргарлик жараёни, вилоят электр таъминоти корхонаси омборидаги мавжуд захиралар ҳамда эҳтиёт қисмлар ҳолати кўздан кечирилди. Мутахассислар билан суҳбат ўтказилиб, уларга мавсумни беталофат ўтказиш, энергетик хавфсизликни таъминлаш ва фавқулодда ҳолатларга доимо шай ҳолатда бўлиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Мазкур ўрганиш натижалари келгусида туман миқёсида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва аҳоли осойишталигини янада юқори даражада таъминлашга хизмат қилади.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати