20 Апрел 2025 йил 240

Янги Наманган тумани ҳудудида фуқаронинг эгнидаги кийимидан "Гашиш" топилди

2025 йил 17 апрель куни "Хавфсиз ва соғлом юрт" профилактик тадбирлари давомида вилоят ИИБ патруль-пост хизмати ходимлари томонидан Янги Наманган тумани ҳудудида шубҳали тарзда ҳаракатланиб кетаётган Чортоқ туманида яшовчи 2004 йилда туғилган фуқаро И.Т текшириб кўрилганда, у эгнидаги шимининг чўнтагида 0,89 грамм "Гашиш" гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech