Нексия ва Исузунинг тўқнашуви натижасида йўловчи тан жароҳати олди.
Жорий йил 7 сентябрь куни соат 21:10 ларда Наманган шаҳар Чортоқ кўчасида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Исузи русумли автомашинаси билан тўқнашган. Натижада, Нексия русумли автомашинада бўлган йўловчи, Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро бош мия чайқалиши, қўшма шикасти ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 17 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати