23 Октябр 2020 йил
525
Нексия ва Дамас ўртасида тўқнашув содир бўлди.
Шу йил 13 октябрь куни соат 08:30 ларда, Наманган шаҳар Истиқбол МФЙ Чортоқ йўли кўчасида Нексия русумли автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таьминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Дамас русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Натижада, Дамас русумли автомашина ҳайдовчиси қўшма шикаст, калла мия ёпиқ шикасти, чаноқ суягини ёпиқ синиши билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 21 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати