5 Август 2021 йил 355

"Нексия" уриб юборган қиз шифохонага ётқизилди.

2021 йил 4 август куни соат 18:45 ларда, Хаққулобод-Избоскан йўлининг 1 км.да, Норин тумани Бобур МФЙ ҳудудида, Норин туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг томонига югириб ўтаётган пиёда, Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган қизни уриб юборган.

Натижада, пиёда бош мия ёпиқ шикасти, оғир қўшма шикасти, бош суягини синиши ташхиси билан оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушуб ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech