17 Апрел 2021 йил 370

Нексия ҳайдовчиси пиёданинг ўлимига сабабчи бўлди.

Жорий йил 14 апрель куни соат 23:00 ларда, Наманган шаҳар Бобуршоҳ кўчасида, Нексия русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 1958 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
Натижада, пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech