5 Декабр 2022 йил 927

Арзон уй-жойга ишониб қолманг

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган, вақтинча Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида истиқомат қилувчи 1996 й.т., М.Б. туман ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, "olx .uz" платформасида ўзини "Жавоҳир" деб таништирган йигит унга арзон нархларда хонадон ижарасини ваъда қилиб, ижарага бериладиган хонадон учун олдиндан 1.500.000 сўм пулларни унинг банк картасига ўтказиб беришни сўраган, шундан сўнг "Жавоҳир" платформадан бутунлай ғойиб бўлганлигини билдириб, фирибгарга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс муқаддам ЖКнинг 276-моддаси билан судланган Тошкент шаҳри Сергели туманида яшовчи 1995 й.т., Х.А. эканлиги аниқланган.

Х.А.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази

Text to speech