19 Май 2021 йил
535
“Назорат харид” тадбирида оғуфуруш қўлга тушди.
Шу йил 4 май куни соат 14:30 ларда, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан ўтказилган “Назорат харид” тадбири давомида, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳар кўчасида тадбир иштирокчисига 600.000 сўм пул эвазига тўқ жигарранг рангли, ўткир ҳидли гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотган вақтида ушланган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг ҳулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 2 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати