11 Январ 2021 йил 431

“Назорат ҳарид” тадбирида “Гашиш” савдогари ушланди.

Жорий йил 7 январь куни Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, Чуст туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ТБ терговичилари томонидан ўтказилган “Назорат харид” тадбири давомида, Поп туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро 2001 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Нексия русумли автомашинада Чуст шаҳар Дўстлик МФЙ ҳудудида тадбир иштирокчисига 300.000 сўм пул эвазига 5 дона оч пушти рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотаётган вақтда ушланган.

Наманган вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,42 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech