12 Апрел 2022 йил 443

Назорат харид тадбири давомида «Гашиш» савдогарлари қўлга олинди.

2022 йил 10 апрел куни соат 14:00ларда, Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими томонидан “Назорат харид” тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида Наманган шаҳрида яшовчи 1984 йилда ва1999 йилда туғилган икки нафар шахс ўзаро жиноий тил бириктириб, Наманган шаҳар Шарқ Тонги МФЙ Самарқанд кўчасида “Шартли xaridor”ga оқ рангли селлофан пакетга ўралган, 5 бўлак гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани 12.500 АҚШ долларига сотаётган вақтларида қўлга олинган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 1015.06 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан O‘z.R ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар O‘z.R ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланганлар.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech