25 Март 2021 йил 380

Нархи 6 миллион сўмлик бир бош молни ўғирлаган шахс қўлга олинди.

Жорий йил 24 март куни Чуст шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 21 март куни номаълум шахс, Чуст туманида жойлашган дала ҳовлисининг дарвоза эшик қулфини бузиб кириб, молхонасида бўлган нархи 6.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган вилояти худудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февральдаги қўшма фармойишга асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Чуст туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган
тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Чуст туманида яшовчи 1999  йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.   

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech