“Намунали патруль-пост хизмати ходими” кўрик танлови бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони, ”Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг Патруль-пост хизмати ходимлари ўртасида хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлик бўйича кўрик-танлов ўтказиш тўғрисида”ги буйруғри талаблари асосида “Намунали патруль-пост хизмати ходими” ва “Намунали патруль-пост хизмати қисм командири” кўрик-танловининг Республика босқичи Наманган вилоятида юқори савияда ўтказилмоқда.
Ушбу кўрик-танлов саккизта босқичдан иборат бўлиб унда 35 ёшдан ошмаган 84 нафар ППХ ходимлари ўзларининг жисмоний ва ақлий билимларини синовдан ўтказмоқдалар.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати