“Намунали маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари” кўрик танловининг Наманган вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Тадбир Наманган туманининг маданият маркази биносида бўлиб, унда вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, шаҳар-туман ИИБ масъул ходимлари, туман ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Дастлаб Наманган вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ойбек Хужақулов мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган бир қатор ижобий ишлар хусусида соз юритиб, тадбирни очиб берди.
Ўтказилган танлов натижаларига кўра Давлатобод тумани «Орзу» маҳалласининг 8-сонли ҳуқуқ-тартибот маскани биринчи оринни эгаллаган бўлса, Наманган тумани «Ибрат» маҳалласидаги 22-сонли ҳуқуқ-тартибот маскани эса иккинчи ўринни, Поп тумани “Янги Хожаобод” маҳалласини 30-сонли маҳалла ҳуқуқ тартибот маскани учинчи ўринга муносиб деб топилди.
Профилактика катта инспекторларидан подполковник Дилмурод Махмудов, капитан Қахрамон Мисиров, подполковник Дониёр Алимбоевларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва республика босқичига йўлланмалар тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, “Энг фидойи сектор раҳбари”, “Энг фаол профилактика инспектори”, “Энг фаол маҳалла фуқаролар йигини раиси”, “Энг намунали хотин-қизлар фаоли”, “Энг фаол ҳоким ёрдамчиси”, “Энг фаол ёшлар етакчиси”, бундан ташқари, хотин-қизлар, вояга этмаганлар масалалари бойича ҳамда пробация гуруҳи, патруль-пост хизмати, йўл-патруль хизмати инспекторларининг ҳам энг фаоллари аниқланди.
Тадбир давомида иштирокчиларга концерт дастури намойиш этилиб, кўрик-танлов ғолиби ва совриндорлари диплом, қимматбаҳо совға ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланишди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати