3 Март 2022 йил 503

Наматак ўғриси қўлга тушди

2022 йил 2 март куни, Поп туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 20 февраль кунидан 2 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида яшаш хонадони омборхонаси эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланган номаълум шахс, жами нархи 10.000.000 сўмлик 500 кг. наматак маҳсулотларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Поп туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган ва Поп туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 2 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech