Ўтказилган сайёр қабул давомида жами 10 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан турли хил масалаларда 14 та мурожаатлар қабул қилинди.
Мурожаатлар ахлоқ тузатиш ишлари жазосини муддатидан аввал тугатиш, бир марталик моддий ёрдам, маҳалла ички йўлларини асфальт қилиш, ер участкаси ажратиш, тикув машинаси олишда ёрдам, йўл белгиси ўрнатиш масалаларида келиб тушди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этадиган мурожаатлар масъулларга бириктирилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бошқарма бошлиғи томонидан жойларда аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш борасидаги амалий ишлар давом этмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: