Наманганда хоразмлик фуқаронинг телефонини андижонлик шахс ўғирлади
Шу йил 13 декабрь куни, Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 07:00 ларда, вақтинча ижарада турган Наманган шаҳар Янги Наманган туманида жойлашган 3 қаватли бинонинг 3-қаватида яшаш учун мўлжалланган хонада ухлаб ётган вақтида номаълум шахс, ёнида турган нархи 2.100.000 сўмлик “Redmi Note-8” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Янги Наманган тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Андижон вилояти Шахрихон туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати